Назорат бошқармаси

Алкоголь ва тамаки бозори назорат қилиш ва уларнинг айланмаси тахлили Бошқармаси 

Назоратни амалга ошириш учун асос бўлган қонунчилик ҳужжатлари:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6033-сонли фармон.

  • Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сонли Қонун.

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги “Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 707-сонли қарор.

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги “Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги 74-сонли қарор.

  • Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 октябрдаги “Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари муомаласини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 634-сонли қарор

  • Қонун хужжатлари асосида тегишли Давлат назорат органлари билан тузилган битим ва келишувлар.

  • Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Агентлик ўртасида 2020 йил 9 июнда ўзаро электрон ахборот алмашинуви бўйича тузилган Битим ва унга қўшимчалар.

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июлдаги “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5200-сонли фармонига биноан, “Алкоголь маҳсулотларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва уларнинг айланмасига қарши курашиш Кенгаши”нинг  Қўшимча келишуви.

  • Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Агентлик ўртасида ўзаро ҳамкорликда ишлаш тўғрисида Меморандум.

Бошқарма вазифалари:

  • Агентлик истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга оширувчилар томонидан лицензия талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланган.

  • истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг айланмаси ҳажмларини, шу жумладан замонавий ахборот тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш орқали мониторинг қилиш;

  • истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник ва технологик нормаларга риоя этилиши ҳамда сақланиш сифатини, шу жумладан уларни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хомашё ва ёрдамчи материаллар сифатини назорат қилиш.

  • Ваколатли органларнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш чоғидаги ҳуқуқлари

  • лицензия талаблари ва шартларига жисмоний ва юридик шахсларнинг риоя этишини текширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган, қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиш;

  • лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан текширувлар ўтказилаётганда юзага келадиган масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахслардан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

  • жисмоний ва юридик шахслар зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

  • Лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратининг шакллари

  • Лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилиши устидан давлат назорати қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

  • махсус электрон тизим воситасида лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилиши устидан масофавий назорат (бундан буён матнда масофавий назорат деб юритилади);

  • лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини асослар мавжуд бўлган тақдирда ва қонунчиликда белгиланган тартибда жойга чиққан ҳолда текшириш;

  • лицензиатларнинг, фаолиятни рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар асосида амалга оширувчи шахсларнинг, хабардор қилувчиларнинг фаолияти билан боғлиқ статистик ахборотни ҳамда улардан сўраб олинадиган маълумотларни таҳлил қилиш.

Масофавий назорат

  • Агентлик масофавий назоратни махсус электрон тизим имкониятларидан келиб чиққан ҳолда лицензиатларнинг, фаолиятни лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилиши ҳақида тақдим этилган ахборот, шунингдек бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан олинган ахборот асосида амалга оширади.

  • Лицензиатлар, фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи шахслар масофавий назорат асосида Агентлик томонидан берилган кўрсатмада баён этилган талабларни ўн иш куни ичида бажариши ва бу ҳақда Агентликга хабар бериши шарт. Кўрсатма бажарилмаган ёки ўз вақтида бажарилмаган тақдирда ваколатли орган «хавфни таҳлил қилиш» тизими асосида уларнинг фаолиятини текширишдан ўтказиши мумкин.

  • Лицензия талаблари ва шартларини масофавий назорат қилиш Агентлик томонидан доимий асосда амалга оширилади.

  • Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини жойга чиққан ҳолда текшириш

  • Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини жойга чиққан ҳолда текшириш қуйидагилар асосида амалга оширилади:

  • «хавфни таҳлил этиш» тизими;

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан жамоатчилик назорати субъектларининг мурожаатлари;

  • жисмоний шахсларнинг лицензиялаш тартиб-таомиллари соҳасидаги қонунчиликнинг бузилиши ҳоллари тўғрисида махсус электрон тизим орқали юборилган маълумотлари.

  • Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини жойга чиққан ҳолда текшириш қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

  • Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини жойга чиққан ҳолда текшириш ўн кунгача бўлган муддатда амалга оширилади.

  • Тегишли фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш ҳолатлари билан боғлиқ бузилишлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида аниқланган тақдирда, бу ҳақда ваколатли органларга хабар берган жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқбузарлик тасдиқланганда, ундирилган жариманинг ўн фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Лицензиялаш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик асослари.

  • Лицензиялаш тартиб-таомиллари соҳасидаги қуйидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарималар солинади:

  • фаолият билан лицензиясиз ва ваколатли органни хабардор этмасдан шуғулланиш;

  • лицензияни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш;

  • Жарималар Агентлик томонидан ЎРҚ-701қонунида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида солинади. Бунда назорат тадбири давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиб, у тегишинча ваколатли органнинг ва юридик шахс бўлган ҳуқуқбузар (бундан буён матнда ҳуқуқбузар деб юритилади) мансабдор шахслари томонидан имзоланади.

  • Ҳуқуқбузар (унинг вакили) далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, ваколатли органнинг мансабдор шахси ушбу фактни кўрсатилган далолатномага илова қилинадиган видеоёзув ёрдамида ёки икки нафар холис ҳозирлигида тасдиқлаши керак. Холислар ўзининг ҳозирлигида амалга оширилган ҳаракатлар факти, мазмуни ва натижаларини далолатномада тасдиқлаши шарт. Улар амалга оширилган ҳаракатлар юзасидан далолатномага киритилиши лозим бўлган фикр-мулоҳазалар билдиришга ҳақли. Зарур бўлган тақдирда, холислар кўрсатилган ҳолатлар юзасидан сўроқ қилиниши мумкин

  • Юридик шахснинг ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши тегишли асослар мавжуд бўлган тақдирда унинг мансабдор шахсларини маъмурий, жиноий ёки қонунда назарда тутилган бошқа жавобгарликдан озод этмайди.

  • Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 октябрдаги “Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари муомаласини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 634-сонли қарор билан тасдиқланган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг назорат харидини амалга ошириш ҳамда уларни экспертиза (тест)дан ўтказиш тартиби тўғрисидаги” Низомга асосан, чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш корхоналарида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг назорат харидини амалга ошириш, уларни ваколатли органлар билан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида экзпертиза (тест)дан ўтказишни қуйида кўрсатилган схемага биноан амалга оширади.

  • 2022 йил давомида Агентлик директори томонидан тасдиқланган график асосида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг назорат харидини амалга ошириш, уларни ваколатли органлар билан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида экзпертиза (тест)дан ўтказиш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиб олиш ва экспертизадан (тестдан) ўтказиш


Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар











1-босқич


Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги


1. Назорат харидини ўтказиш режасини шакллантиради ва тасдиқлайди.

2. Назорат харидини ўтказиш режасини расмий веб-сайтга жойлаштиради.


Ҳар йили

январь ойида

















2-босқич


Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигидиректори


1. Тасдиқланган режага кўра, шунингдек, ваколатли органлардан келиб тушган маълумот, ОАВ, Интернет жаҳон ахборот тармоғи манбалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарлар асосида буйруқ қабул қилади.

2. Назорат хариди тадбирларини ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилади.


Тадбир ўтказилишидан
1 кун аввал




















3-босқич


Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги масъул ходими


1. Буйруқда кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектдан (жойига чиққан ҳолда) тегишли маҳсулотни сотиб олади.

2. Белгиланган тартибда харид қилинган намуналарни синов лабораториясига юборади.


Буйруқда кўрсатилган санада

Назорат хариди ўтказилган санада























4-босқич


Аккредитация қилинган давлат ва нодавлат лабораториялар


Маҳсулот намуналарини тестдан ўтказади ва синов баённомаларини Агентликка юборади.


Техник ҳужжатлар ва шартномада белгиланган муддатда

















5-босқич


Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги


1. Экспертиза (тест) натижаларини юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорга почта ёки электрон почта орқали юборади.

2. Экспертиза натижасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабига мувофиқ бўлмаган ҳолатлар аниқланганда, тегишли ҳужжатларни ваколатли органларга юборади.


Тест натижалари олинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида

















6-босқич


Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги


Назорат харидининг натижалари, тўпланган фото ва видеоматериалларни қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда расмий веб-сайтига жойлаштиради ҳамда ОАВда эълон қилади.


Назорат хариди натижалари бўйича