Умумий маълумот


Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳақида

Соҳамиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, геопалентологик ва ампелографик тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, узумчилик билан бизнинг ҳудудимизда 6 минг йиллардан аввал шуғулланишни бошлашган.

Исломгача бўлган зардуштийлик давридаги муқаддас “Авесто” китобида ҳам Марказий Осиёда яшовчи ҳалқлар узумчилик билан шуғулланганликлари ёзиб қолдирилган. Қолаверса, ўз даврининг қатор сайёҳ ва олимлари ҳам ўз кундалик ва асарларида ҳам ушбу масалага кўп бор тўхталиб ўтишган.

Ўрта асрларда яшаган, венециялик зодагон, саёҳатчи Марко Поло ўзининг кундаликларида “ – Самарқанд, Бухоро ва бошқа машҳур шаҳарлар атрофлари боғлар ва токзорлар билан ўралган. Бу ерларда маҳаллий ҳалқлар томонидан тайёрланган майларни ичиб кўрдим. Бу майларнинг тайёрланганлигига ўн йиллар бўлган, уларнинг сифати мени лол қолдирди” деб таъкидлаб ўтган.

Собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистондаги токзорлар майдони Ўрта Осиё республикаларидаги узумзорларнинг жами майдонининг қарийиб 60 фоизини ташкил қилган.

1919 йилда Самарқандда “Турквино” трести номи билан бошланиб, кейинчалик 1926 йилда “Ўзбеквино” давлат трестига айлантирилган ҳолда ва ҳозирги кунда 100 йилдан ортиқ вақт давомида ўзининг узоқ ва муносиб тарихига эга бўлган ташкилот сифатида фаолият юритиб келаётганлигини ҳам айтиб ўтиш жоиздир.

Республикамизда узумчилик ва виночилик соҳасини ривожлантиришга давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан берилаётган катта эътибор ва ёрдам, шунингдек, охирги йилларда соҳани тубдан ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинаётган фармон ва қарорлар тармоқни янада ривожлантиришга катта туртки бўлди.

2017-2020 йиллар давомида Агентликнинг ташкилий тузилмасида уч марта ўзгартиришлар амалга оширилган. Натижада, унинг вазифалари кўлами ошишида тизимли ўзгаришлар бўлган.

Соҳани қайта ислоҳ қилиш давом эттирилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6033-сонли Фармони ва 2020 йил 23 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–4787-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги сифатида қайта ташкил этилди ва ушбу агентлик Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланди.

Юқоридаги Фармон ва қарорга асосан, янги ташкил этилган Агентлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритувчи алоҳида давлат бошқарув органи мақомига эга бўлиб, соҳадаги барча корхона ва ташкилотлар ягона тармоққа бирлаштирилди.

Бунинг натижасида маҳсулотнинг хомашёдан харидоргача бўлган барча жараёнларини доимий назорат ва таҳлил қилиш имконияти яратилди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори қабул қилинди ва Агентлик вазифалари белгиланди.

Агентликнинг асосий вазифалари этиб:

  • соҳани ривожлантиришга йўналтирилган комплекс дастурларни амалга ошириш;

  • виночилик хом ашё базасини мустаҳкамлашга ва саноатбоп токзорлар плантацияларини кенгайтиришга, виночилик корхоналарини комплекс модернизациялашга, замонавий ресурс тежовчи технологияларни жорий этишга ҳамда виночилик соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашиш;

  • маҳаллий вино тайёрловчиларнинг экспорт салоҳиятини ошириш;

  • соҳага инвестицияларни жалб этишда узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш;

  • ўзбек виноларининг миллий брендини яратиш ва уни жаҳон бозорларида кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш;

  • маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг айланмаси ҳажмларини замонавий ахборот тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш орқали мониторинг қилиш;

  • техник ва технологик нормаларга риоя этилиши ҳамда сақланиш сифатини, шу жумладан уларни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хомашё ва ёрдамчи материаллар сифатини назорат қилиш белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлда қабул қилинган “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5200-сонли қарорида ҳам республикамиздаги узум етиштирувчилар ва қайта ишловчиларга  жуда кенг имконият ва имтиёзлар берилди. Шунингдек, соҳани тубдан янги босқичга олиб чиқишга, йирик узумчилик плантацияларини ташкил қилиш ва янги иш ўринларини яратишга замин яратилди.

Ушбу фармон ва қарорлардан келиб чиқиб, узумчилик ва виночилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган 11 та норматив ҳужжатлар, жумладан 4 та қонун, 1 та Президент фармони, 1 та Президент қарори ҳамда 5 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Ҳозирги кунда юқоридагиларга қўшимча равишда яна 1 та Президент қарори ҳамда 3 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш жараёнида турибди.

Лицензия комиссияси томонидан ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо корхоналарига жами 207 та лицензиялар берилди. (71 та ишлаб чиқариш корхонасига 190 та алкоголь маҳсулотлари турини ишлаб чиқаришга ва 136 та улгуржи савдога).

Ноқонуний олиб кирилган ва реализация қилинаётган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш бўйича жамоатчилик назоратини таъминловчи махсус дастурий (мобиль) илова жорий этилди.

Алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини жорий йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчилар тоифасига ўтказилди. Натижада, 400 млрд. сўмга яқин маблағлар бюджетга қўшимча тушуми таъминланди.

Этил спирти нархини давлат томонидан тартибга солишни бекор қилиш, шунингдек, этил спиртини реализация қилиш тизимига бозор механизмларини жорий этиш мақсадида, 2021 йил 15 июндан бошлаб этил спирти биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида реализация қилиш йўлга қўйилди.

Маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчига сотиш занжири асосида назорат қилиш ҳамда контрафактни олдини олишга имкон берувчи ҳисобга олиш (55 та корхонада маркировкалаш) ахборот тизими жорий этилди.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг айланмасини тартибга солиш ҳамда истеъмол қилишни чеклаш тўғрисидаги Қонунга ўзгартириш киритиш бўйича, жумладан снюс маҳсулотини ёшлар томонидан истеъмолини чеклаш юзасидан қонун лойиҳаси киритилди.

Ягона “Ректификатланган техник этил спирти” давлат стандарти ишлаб чиқилиб, техник этил спиртининг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва реализация қилинишига чек қўйилди.

Ўзбек миллий бренди яратиш бўйича 110 та товар белгилари ва маҳсулот миллий номлари патентланди ҳамда 8 хил мева-резаворлардан тайёрланган вино маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

Янги узумзорлар барпо қилиш ва ушбу майдонларда томчилатиб суғориш тизимини жорий қилишга кенг имконият яратилди.

Соҳада жами 214 та, шундан 51 та алкоголь, 4 та спирт,
16 та узумни қайта ишлаш, 2 та тамаки, 21 та пиво ишлаб чиқариш ва 120 та улгуржи савдо корхоналари фаолият юритмоқда. Ушбу корхоналарда ҳозирги кунда жами 12 минг нафардан ортиқ ишчи хизматчилар ишлаб келмоқда.

2021 йил январь-декабрда амалга оширилган ишлар

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш

2021 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми
6,0 трлн. сўмни (ўсиш 102,3%) ташкил этиб, натура ҳолида 1,6 млн дал вино, 11,3 млн. дал ароқ, 218,8 минг дал коньяк, 6,2 млн. дал истеъмол этил спирти, 23,3 млн. дал пиво ва 10,3 млрд. дона сигареталар ишлаб чиқарилди.

Соҳа корхоналарининг мавжуд қувватлардан фойдаланиш даражаси узум виносини ишлаб чиқаришда 32,9 фоизни, ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларида 44,1 фоизни, коньяк 59,0 фоизни, шампан виноси 42,8 фоизни, истеъмол этил спирти 63,3 фоизни ва тамаки ишлаб чиқариш 47,9 фоизни ташкил қилган.

2021 йилда 3 та "Шахрисабз вино-ароқ", АЖ "Бунёд Голд" МЧЖ ва "Янгийул-Биокимё" АЖ корхоналари томонидан Халқаро стандартларга мувофиқ ISO - 9001, ISO - 22000 сифатни бошқариш тизимлари жорий этилди

Улгуржи савдо

Соҳадаги алкоголь маҳсулотлари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи 120 та ташкилотлар томонидан 3,9 трлн. сўмлик (106,5%) маҳсулотлар сотилиши таъминланди.

Давлат бюджетига тушумлар

Бюджетга тўловлар жами 4,9 трлн. сўмни (112,0%) ташкил қилди, шу жумладан 3,6 трлн. сўмлик (113,3%) акциз солиғи тўланди.

Экспорт ва импорт йўналишида

2021 йил учун соҳа корхоналарига 45,6 млн. доллар экспорт прогнози белгиланган бўлиб, амалда 56,8 млн. доллар ёки режага нисбатан 124,4 фоиз (ўтган йилга нисбатан 145,6 фоиз) маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

2021 йил 14 июнь куни (№ 24/1-1306) тасдиқланган “2021 йилда белгиланган экспорт топшириғини ортиғи билан бажариш бўйича “Йўл харитаси” асосида тақсимланган қўшимча 9 млн. доллар экспорт топшириғи 124,4 фоизга бажарилиб, республикага қўшимча 11,2 млн. долларлик валюта жалб қилинди. Соҳанинг экспорт таркиби қуйидагича бўлди:

  • узумчилик маҳсулотлари (хом ашё) 15,4 млн. доллар;

  • тайёр алкоголь маҳсулотлари 1,4 млн. доллар;

  • тамаки маҳсулотлари 17,8 млн. доллар;

  • бошқа саноат маҳсулотлари (глютен, шиша ва қопқоқлар)
    22,2 млн. доллар.

Экспорт географияси 30 та давлатни қамраб олди, жумладан, Қозоғистон 23,1 млн. долл. ёки (46,8%),  Россия 11,2 млн. долл. ёки (22,7%), Туркманистон 4 млн. долл. ёки (8,2%), Қирғизистон
3,8 млн. долл. ёки (7,6%) ҳамда 15 фоизи бошқа давлатлар улушига тўғри келмоқда.

Экспорт географияси Литва, Эстония, Италия, Чехия, Корея, Ироқ, Туркия, Эрон, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Ҳиндистон, Мўғўлистон, Исроил ва Испания давлатлари ҳисобига янги бозорлар 15 тага кўпайди.

Шу билан бирга, янги 5 турдаги маҳсулотлар беҳи виноси, беҳи брендиси, анор виноси, анор брендиси ҳамда олча виноси чет давлатлардаги кўргазма ва ярмаркаларда Агентликнинг миллий стендларида намойиш этилди ҳамда экспортга йўналтирилди.

Инвестиция дастурларини бажарилиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
28 декабрдаги ПҚ-4937-сонли қарорига асосан 2021 йилда Инвестиция дастурига киритилган 8 та лойиҳа доирасида 12,9 млн. долларлик маблағлар ўзлаштирилиши белгиланган бўлиб, 14 млн. долларлик (режага нисбатан 109,5%) маблағлар ўзлаштирилди ва ва 5 та лойиҳа ишга туширилди

Ишга туширилган лойиҳалар:

  • 2,5 млн. долларлик "TASHKENT TOBACCO" МЧЖда “Сигаретларни ишлаб чиқариш ва қадоқлаш учун комплекс ускуналар ўрнатиш (2- ва 3- линиялар)” лойиҳаси;

  • 1,4 млн долларлик "Afsar company LTD" МЧЖнинг “Коньяк дистиллятини захирага қўйиш ҳамда мева резаворлардан ликер ишлаб чиқариш” лойиҳаси Инвестиция дастури доирасида;

  • 1,15 млн. долларлик "Bogizagon" МЧЖ томонидан “Узумни бирламчи қайта ишлаш вино пунктини модернизация қилиш” лойиҳаси - Инвестиция дастури доирасида;
  • 0,82 млн. долларлик "DAVR ECO BOTTLERS" МЧЖ томонидан “Газланган ва газланмаган салқин ичимликлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси - Инвестиция дастури доирасида;

Узумчилик йўналиши бўйича

Сўнгги йилларда узумчилик соҳасини янада ривожлантириш, ҳосилдорликни ошириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшилаш юзасидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Давлатимиз томонидан фермер ва тадбиркорлар қўллаб-қувватланаётганлиги, манфаатлари ҳимоя қилинаётганлиги, шунингдек давлат томонидан берилаётган субсидиялар ва имтиёзлар бошқа соҳалар сингари узумчилик соҳасини ҳам тез суръатларда ривожланишига олиб келмоқда.

Узумчилик соҳасидаги ишларни тизимли ташкил этиш ва тармоқда кенг кўламда ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида, Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси томонидан янги саноатбоп токзорлар барпо этиш, томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш, шунингдек артезиан қудуқлари ўрнатишга давлат субсидиялари ҳамда кўчатчиликни ривожлантириш, шпалерлар ўрнатиш ва виночилик корхоналарини модернизация қилиш учун имтиёзли кредит маблағлари ажратиш йўлга қўйилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йилда жами 59,2 минг гектар, шундан кластер, фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларида 48,5 минг гектар ва аҳоли томорқа ерларида 10,7 минг гектар янги токзорлар барпо этилди.

Ушбу токзорларда 28,3 минг гектар хўраки, 22,5 минг гектар кишмишбоп ва 8,4 минг гектар саноатбоп навли ток кўчатлари экилди.

Сув таъминоти оғир лалми, яйлов ва фойдаланишга киритилган ерларда 393 дона артезиан қудуқлари бурғуланиб, 12,7 минг гектар майдондаги янги узумзорларда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди.

Мазкур тадбирларга жами 65,0 млрд. сўм, шундан 100 дона тик қудуқларга 11,2 млрд. сўм ҳамда 6,1 минг гектар майдондаги томчилатиб суғориш тизимига 53,8 млрд. сўм субсидия маблағлари ажратилди.

Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида, республика ҳудудларидаги 32,9 минг гектар лалми, яйлов ва фойдаланишдан чиққан ер майдонлари ўзлаштирилди ва 5,3 минг гектар иқтисодий самарасиз боғ ва узумзорлар ўрнида янги токзорлар барпо этилиб, қўшимча 48 минг нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, республика ҳудудларидаги барча тоифа хўжаликлари тасарруфидаги токзорлар майдони 1,4 баробарга (2021 йил 1 январь ҳолатига 133,6 минг гектар майдондан 2022 йил
1 январь ҳолатига 181,9 минг гектар майдонга етказилди) ошди.

Илм фан йўналишида

Республикамизда саноатбоп узумчилик соҳасида илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш, янги экспортбоп навларни яратиш, уларнинг турларини кўпайтириш, автохтон ва четдан интродукция қилинган узум навларининг генофондини сақлаш ва бойитиш, хорижий нуфузли илмий муассасалар билан халқаро ҳамкорликни кучайтириш, илмий салоҳиятни янада ошириш, замонавий кўчатчилик тизимини йўлга қўйиш, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни маҳсулотлар етиштиришга ихтисослаштириш, ҳосилдорликни ошириш, замонавий ресурсларни тежайдиган технологияларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга кенг жорий қилишни талаб этмоқда.

Россиясининг “Курчатовский институт” миллий тадқиқот маркази, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича узоқ муддатли битим имзоланди.

Маълумот учун: Келишувга мувофиқ 13 та маҳаллий автохтон узум навларининг геномларини секвенлаш мақсадида  “Курчатовский институт” миллий тадқиқот марказига топширилди. Хозирги кунда юқоридаги узум навлари геномлари Марказ томонидан секвенланиб,  Республикамизнинг Геномика ва биоинформатика Марказида систематикага туширилмоқда. Келажакда ушбу секвенлаш тизими орқали республикамиздаги мавжуд узум навларининг ДНК реестри (паспорти) яратилади.

          Шунингдек, Микробиология ИТИ ва  “Курчатовский институт” миллий маркази билан Микробиология ИТИ коллекциясида сақланаётган  вино маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ишлатиладиган дрожжа  лар Марказнинг лабораторияларида секвенлаш учун топширилди. Микробиология ИТИ томонидан ушбу дрожжа (ачитқи)лар имикробиологик ишловлардан ўтказилиб, қайтадан жўнатишга келишилди.

          Шу билан бирга Микробиология ИТИ томонидан четдан импорт қилинадиган, хозирги кунда корхоналаримизда фойдаланилаётган спиртга чидамли, водород сульфид ажратувчи, юқори маҳсулли оқсилларни гидролиз қилувчи Ркацители 6,  Саперави  ачитқи (дрожжа)ларини  республикамизда ишлаб чиқариш бўйича институт мутахассислари вино корхоналарини ўрганиб чиқишди.

Бундан ташқари, Агентлик ташаббуси билан узумчилик кластерлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Испания давлатининг Дон Бенито ҳудудида жойлашган “Provedo” компанияси in-vitro лабораторияси билан республикамизнинг тупроқ иқлим шароитларига мос 15 та дунё бозорида машҳур саноатбоп навлар, 14 та уруғсиз ва эртапишар хўраки ва кишмишбоп навлар, 8 та совуққа, қурғокчиликка, охактошли ва нам ерларга чидамли узум пайвандтакларини in-vitro шароитида кўпайтирилган стерилланган идишларда Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича 3 та икки томонлама шартномалар имзоланишига ва in-vitro шароитида саноат усулида кўпайтириш бўйича келишувларга эришилди.

Венгриянинг узумчилик, боғдорчилик ва энология илмий тадқиқот институти, Австриянинг Тадқиқот университети ва Олий федерал коллежи ҳамда Италиянинг Болонья ва Флоренция университетлари билан узумчилик ва виночилик соҳасида кадрлар тайёрлаш, мутахассисларнинг малакасини ошириш ва ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш бўйича келишувларга эришилди.

2021 йилнинг октябрь ойида Агентлигимиз мутахассисларидан иборат делегация Австрия, Венгрия, Италия давлатларида хизмат сафарида бўлиб, узумчилик ва виночилик соҳаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

Жумладан, Италия давлатининг Эмилья-Романья муниципалитетига тегишли бўлган Тебано илмий-тадқиқот кластери фаолияти билан танишди. Мазкур кластерга 3 та ташкилот аъзо бўлиб, Қишлоқ хўжалиги экинлари илмий тадқиқот маркази (CRPVТ), “Astra” компанияси ва Кўчатчилик фаолияти марказларидан (CAV) ташкил топган. Ушбу марказларнинг илмий тажрибасидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитига мос узумнинг бирламчи материаллари ва in-vitro шароитидаги тўқималарни тайёрлашда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

2022 йилнинг январь-июнь ойларида амалга оширилган ишлар ва 2022 йил кутилиши бўйича

Соҳада жами 214 та, шундан 51 та алкоголь, 4 та спирт, 16 та узумни қайта ишлаш, 2 та тамаки, 2 та шиша идиш, 20 та пиво ишлаб чиқариш ва 120 та улгуржи савдо корхоналари фаолият юритмоқда.

Ушбу корхоналарда ҳозирги кунда жами 12 минг нафардан ортиқ ишчи хизматчилар ишлаб келмоқда.

I. 2022 йилнинг январь-июнь ойлари натижалари

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналиши

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3,3 трлн. сўмни (ўсиш 104,2%) ташкил этди.

Натура ҳолида 682,4 минг. дал вино,  4,4 млн. дал ароқ ва ликёр-ароқ, 110,5 минг дал коньяк, 2,3 млн. дал истеъмол этил спирти,
11,4 млн. дал пиво ва 5,4 млрд. дона сигареталар ишлаб чиқарилди.

Бюджетга тўловлар йўналишида

2022 йилнинг январь-июнь ойларида бюджетга тўловлар жами 2,3 трлн. сўмни (ўсиш 102,5%) ташкил қилди, шу жумладан 1,6 трлн. сўмлик (ўсиш 100,1%)  акциз солиғи тўланди.

Экспорт ҳажмини ошириш ва географиясини кенгайтириш

Соҳа корхоналари томонидан 2022 йил январь-июнь ойларида жами 59,2 млн. доллар маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, белгиланган режага (22,5 млн.долл.) нисбатан 2,6 баробарга, Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган кўшимча режага (30 млн.долл.) нисбатан 2 баробарга кўп бажарилиши таъминланди. (4.1-илова).

Жумладан, виночилик ва тайёр алкоголь маҳсулотлари 11,1 млн. доллар, тамаки маҳсулотлари 36,2 млн доллар, шиша идиш ва бутловчи қисмлар 11 млн. доллар ва глютен 0,9 млн. доллар.

Экспорт географияси 6 ойда 22 та давлатни қамраб олди. Асосийлари Россия (23,9%), Озарбайжон (23,9%), Қозоғистон (18,6%), Беларусь (11,5%), ва 22,2 фоизи қолган давлатлар улушига тўғри келмоқда. Жумладан:

Россияга 13,7 млн. долл., коньяк спирти, узум концентрати, вино, коньяк ва тамаки ҳом ашёси;

Озарбайжон 13,5 млн. долл. тамаки маҳсулотлари ва шиша идишлар;

Қозоғистонга 10,9 млн. долл. коньяк спирти, узум концентрати, вино ҳом ашёси, шиша идишлар ва тамаки маҳсулотлари;

Беларусга 6,4 млн. долл., вино ҳом ашёси ҳамда сигарета.

Экспорт географияси ўзлаштирилган янги бозорлар – Литва, Польша, Венгрия, Испания, Исроил, Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Туркия, Мўғилистон, Хитой, Корея, ва АҚШ давлатлари ҳисобига 13 тага кўпайди.

Шу билан бирга, янги 6 турдаги маҳсулотлар беҳи виноси, беҳи брендиси, анор виноси, анор брендиси, олча виноси, шафтоли брендиси ва қора-қорағат (қора смородина) виноси чет давлатлардаги кўргазма ва ярмаркаларда Агентликнинг миллий стендларида намойиш этилди ҳамда экспортга йўналтирилди.

Инвестиция дастурини бажарилиши бўйича

2022 йилда Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати
32,8 млн. долларлик 4 та инвестиция лойиҳалар амалга оширилиши, ушбу лойиҳалар доирасида жорий йилда 19,8 млн. долларлик маблағлар ўзлаштирилиши, 2 та лойиҳа ишга туширилиши, бунинг натижасида 135 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

2022 йил январь-июнь ойларининг прогнози 11,2 млн. доллар белгиланган бўлиб, хақиқатда 9,0 млн. долларлик (80,4%) маблағлар ўзлаштирилди.

Соҳа корхоналари томонидан қўшимча амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича:

Соҳа корхоналари томонидан умумий қиймати 22,2 млн. долларлик 9 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Қўшимча лойиҳалар доирасида жорий йилнинг январь-июнь ойларида 3,6 млн. долларлик маблағлар ўзлаштирилди.

II. 2022 йил январь-сентябрда кутилаётган натижалар

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналиши

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 4,7 трлн. сўмни (ўсиш 101,3%) ташкил этади.

Натура ҳолида 1,1 млн. дал вино,  6,8 млн. дал ароқ ва ликёр-ароқ, 165,0 минг дал коньяк, 3,2 млн. дал истеъмол этил спирти,
21,1 млн. дал пиво ва 7,6 млрд. дона сигареталар ишлаб чиқарилади.

Экспорт бўйича

Жорий йилнинг 9 ойлигида 65,5 млн. доллар маҳсулотлар экспорти амалга оширилади ва белгиланган режа (38,3 млн.долл.)
171 фоизга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 168,9 фоизга бажарилади.

Экспорт таркиби қуйидагича бўлади:

  • виночилик ва тайёр алкоголь маҳсулотлари 13,2 млн. доллар;

  • тамаки маҳсулотлари 38,2 млн. доллар;

  • бошқа саноат маҳсулотлари (глютен, шиша ва қопқоқлар)
    14,1 млн. доллар.

Соҳанинг экспорт фаолиятига 150 дан ортиқ экспортчи корхоналар жалб қилиниб, миллий маҳсулотлар экспорт географияси дунёнинг 30 давлатини, шу жумладан янги бозорлар – Конго, Литва, Италия, Чехия, Корея, Туркия, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Ҳиндистон, Хитой, Мўғўлистон, Исроил ва Испания давлатларини қамраб олиши кутилмоқда.

Экспорт географияси 9 ойда 28 та давлатни қамраб олади. Асосийлари Россия (26,1%), Озарбайжон (21,1%), Қозоғистон (19,2%), Беларусь (11,9%), ва 21,7 фоизи қолган давлатлар улушига тўғри келмоқда.

Инвестиция дастурини бажарилиши бўйича

2022 йил январь-сентябрь ойларида соҳа бўйича 13 та инвестиция лойиҳалари доирасида 22,0 млн. долларлик маблағлар ўзлаштирилиши кутилмоқда.

Шундан, Инвестиция дастури доирасида жами 16,0 млн. долларлик маблағлар ўзлаштирилиши белгиланган бўлиб, ушбу маблағлар тўлиқ ўзлаштирилиши кутилмоқда (режага нисбатан 100%).

Қўшимча лойиҳалар доирасида жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 6,0 млн. долларлик маблағлар ўзлаштирилиши кутилмоқда.

Бюджетга тўловлар йўналишида

Бюджетга тўловлар жами 3,6 трлн. сўмни (ўсиш 101,2%) ташкил қилади, шу жумладан 2,6 трлн. сўмлик (ўсиш 100,7%) акциз солиғи тўланади.

III. 2022 йил январь-декабрь ойларида кутилаётган натижалар

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,2 трлн. сўмга (ўсиш 102,5 фоиз) етказилади.

Натура ҳолида 1,5 млн. дал вино, 10,9 млн. дал ароқ ва ликёр-ароқ, 219,0 минг дал коньяк, 5,4 млн. дал истеъмол этил спирти,
81,0 минг дал шампан виноси, 24,6 млн. дал пиво ва 10,6 млрд. дона сигареталар ишлаб чиқарилади.

100 минг тонна узум хомашёси қабул қилиниб, 7,0 млн дал вино хом ашёси, 480 минг дал а/а коньяк дистилляти ишлаб чиқарилади.

Улгуржи савдо 4,1 трлн. сўмни (104%) ташкил этади.

Бюджетга тўловлар жами 5,1 трлн. сўмни (ўсиш 103,2%) ташкил қилади, шу жумладан 3,7 трлн. сўмлик (ўсиш 102,3%) акциз солиғи тўланади.

2022 йил якуни билан жами 78 млн. доллар маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, белгиланган режага (58 млн. долл.) нисбатан
134,6 фоизга, ўтган йилга нисбатан 137,4 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

Экспорт таркиби қуйидагича бўлади:

  • - виночилик ва тайёр алкоголь маҳсулотлари 17,7 млн. доллар;

  • - тамаки маҳсулотлари 40 млн. доллар;

  • - бошқа саноат маҳсулотлари (глютен, шиша ва қопқоқлар)
    20,3 млн. доллар.

Соҳанинг экспорт фаолиятига 150 дан ортиқ экспортчи корхоналар жалб қилиниб, миллий маҳсулотлар экспорт географияси дунёнинг 30 давлатини, шу жумладан янги бозорлар – Конго, Литва, Италия, Чехия, Корея, Туркия, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Ҳиндистон, Хитой, Мўғўлистон, Исроил ва Испания давлатларини қамраб олиши кутилмоқда.

2022 йил якуни билан соҳа бўйича жами умумий қиймати 55,0 млн. долларлик 13 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ва ушбу лойиҳалар доирасида жорий йилда 30,9 млн. долларлик маблағлар ўзлаштирилиши, 6 та лойиҳа ишга туширилиши кутилмоқда.

Шундан, Инвестиция дастури доирасида 19,8 млн. долларлик маблағлар ўзлаштирилиши ва 2 та лойиҳа ишга туширилиши, шунингдек, қўшимча лойиҳалар бўйича 11,1 млн. долларлик маблағлар ўзлаштирилиши, 4 та лойиҳа ишга туширилиши кутилмоқда.

2022 йилда соҳа олдида турган устувор вазифалар

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,2 трлн. сўмга (ўсиш 102,5 фоиз) етказилади.

Натура ҳолида 1,6 млн. дал вино, 11,3 млн. дал ароқ ва ликёр-ароқ, 223,4 минг дал коньяк, 6,3 млн. дал истеъмол этил спирти,
81,4 минг дал шампан виноси, 24,6 млн. дал пиво ва 10,6 млрд. дона сигареталар ишлаб чиқарилади.

100 минг тонна узум хомашёси қабул қилиниб, 7,0 млн дал вино хом ашёси, 480 минг дал а/а коньяк дистилляти ишлаб чиқарилади.

2022 йилда 6 та "Шохруд" АЖ, "Давр шароб" МЧЖ, "Мастона" АЖ, МЧЖ "Афсар компани LTD" ҚК, "Ўзбекистон шампани" АЖ ва "Премиум Узбекистан" МЧЖ корхоналар томонидан Халқаро стандартларга мувофиқ ISO - 9001, ISO - 22000 сифатни бошқариш тизимлари жорий этилади.

Бюджетга тўловлар жами 5,1 трлн. сўмни (ўсиш 103,2%) ташкил қилади, шу жумладан 3,7 трлн. сўмлик (ўсиш 102,3%) акциз солиғи тўланади.

2022 йил якуни билан жами 69,6 млн. доллар маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, белгиланган режага (58 млн. долл.) нисбатан 120 фоизга, ўтган йилга нисбатан 122,5 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

Экспорт таркиби қуйидагича бўлди:

  • - узумчилик маҳсулотлари (хом ашё) 16,5 млн. доллар;

  • - тайёр алкоголь маҳсулотлари 2 млн. доллар;

  • - тамаки маҳсулотлари 25,3 млн. доллар;

  • - бошқа саноат маҳсулотлари (глютен, шиша ва қопқоқлар)
    25,7 млн. доллар.

Соҳанинг экспорт фаолиятига 150 дан ортиқ экспортчи корхоналар жалб қилиниб, миллий маҳсулотлар экспорт географияси дунёнинг 30 давлатини, шу жумладан янги бозорлар – Конго, Литва, Италия, Чехия, Корея, Туркия, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Ҳиндистон, Хитой, Мўғўлистон, Исроил ва Испания давлатларини қамраб олиши кутилмоқда.

2022 йил якуни билан билан Инвестиция дастури доирасида
 4 та лойиҳа бўйича 19,8 млн. долларлик маблағлар ўзлаштирилиши ва 2 та лойиҳа ишга туширилиши кутилмоқда.

Шунингдек, қўшимча лойиҳалар бўйича жорий йилда  умумий қиймати 13,5 млн. долларлик 5 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

2022 йил якунигача республика ҳудудларида 50,0 минг гектар майдонга янги токзорлар барпо этилиб, 27,0 минг гектар майдондаги янги токзорларда томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилинади. Натижада 42,0 минг гектар лалми, яйлов ва фойдаланишдан чиққан ер майдонлари ўзлаштирилиб, 2,9 минг гектар иқтисодий жихатдан самарасиз узумзорлар янгиланади ва қўшимча 35,0 минг нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Натижада ҳар йили 60,7 млн. куб метр миқдорида сув, 5,8 млн. кВт/соат электр энергияси тежалишига эришилади.

2022 йилда соҳа олдида турган устувор вазифалар

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,2 трлн. сўмга (ўсиш 102,5 фоиз) етказилади.

Натура ҳолида 1,6 млн. дал вино, 11,3 млн. дал ароқ ва ликёр-ароқ, 223,4 минг дал коньяк, 6,3 млн. дал истеъмол этил спирти, 81,4 минг дал шампан виноси, 24,6 млн. дал пиво ва 10,6 млрд. дона сигареталар ишлаб чиқарилади.

100 минг тонна узум хомашёси қабул қилиниб, 7,0 млн дал вино хом ашёси, 480 минг дал а/а коньяк дистилляти ишлаб чиқарилади.

2022 йилда 6 та "Шохруд" АЖ, "Давр шароб" МЧЖ, "Мастона" АЖ, МЧЖ "Афсар компани LTD" ҚК, "Ўзбекистон шампани" АЖ ва "Премиум Узбекистан" МЧЖ корхоналар томонидан Халқаро стандартларга мувофиқ ISO - 9001, ISO - 22000 сифатни бошқариш тизимлари жорий этилади.

Бюджетга тўловлар жами 5,1 трлн. сўмни (ўсиш 103,2%) ташкил қилади, шу жумладан 3,7 трлн. сўмлик (ўсиш 102,3%) акциз солиғи тўланади.

2022 йил якуни билан жами 69,6 млн. доллар маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, белгиланган режага (58 млн. долл.) нисбатан 120 фоизга, ўтган йилга нисбатан 122,5 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

Экспорт таркиби қуйидагича бўлди:

  • узумчилик маҳсулотлари (хом ашё) 16,5 млн. доллар;

  • тайёр алкоголь маҳсулотлари 2 млн. доллар;
  • тамаки маҳсулотлари 25,3 млн. доллар;
  • бошқа саноат маҳсулотлари (глютен, шиша ва қопқоқлар)

25,7 млн. доллар.

Соҳанинг экспорт фаолиятига 150 дан ортиқ экспортчи корхоналар жалб қилиниб, миллий маҳсулотлар экспорт географияси дунёнинг 30 давлатини, шу жумладан янги бозорлар – Конго, Литва, Италия, Чехия, Корея, Туркия, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Ҳиндистон, Хитой, Мўғўлистон, Исроил ва Испания давлатларини қамраб олиши кутилмоқда.

2022 йил якуни билан билан Инвестиция дастури доирасида

 4 та лойиҳа бўйича 19,8 млн. долларлик маблағлар ўзлаштирилиши ва 2 та лойиҳа ишга туширилиши кутилмоқда.

Шунингдек, қўшимча лойиҳалар бўйича жорий йилда  умумий қиймати 13,5 млн. долларлик 5 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

2022 йил якунигача республика ҳудудларида 50,0 минг гектар майдонга янги токзорлар барпо этилиб, 27,0 минг гектар майдондаги янги токзорларда томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилинади. Натижада 42,0 минг гектар лалми, яйлов ва фойдаланишдан чиққан ер майдонлари ўзлаштирилиб, 2,9 минг гектар иқтисодий жихатдан самарасиз узумзорлар янгиланади ва қўшимча 35,0 минг нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Натижада ҳар йили 60,7 млн. куб метр миқдорида сув, 5,8 млн. кВт/соат электр энергияси тежалишига эришилади.