• Бобоев Рахимжон Махамаджонович

    Бобоев Рахимжон Махамаджонович

    Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори
    • Таржимаи хол

      2020 йил 6 ноябрдан:  Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори

      Туғилган йили: 12.11.1976 йил.

      Туғилган жойи: Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани 

      Миллати: ўзбек

      Маълумоти - олий: 1999 й. Тошкент давлат иқтисодиёт университети; 2001 й. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (магистранти)

      Маълумоти бўйича мутахассислиги: менежмент, бошқарув менежменти

      Илмий даражаси: йўқ

      Илмий унвони: йўқ

      Қайси чет тилларини билади: рус тили

      Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа): 2019 йил 20 августда “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланган

      Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим): йўқ

      Меҳнат фаолияти:
      1995-2001 йилларда - Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси, магистранти

      2001-2001 йилларда - «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси Иқтисодий таҳлил ва истиқболни белгилаш бошқармаси етакчи мутахассиси

      2001-2006 йилларда - «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси Бухгалтерлик ҳисоби, ҳисоботи ва молия бошқармаси бош мутахассиси, бошқарма бошлиғи

      2006-2006 йилларда - «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси Молия ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғи

      2006-2016 йилларда - «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси Бошқаруви раисининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари

      2016-2017 йилларда - Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ҳокими

      2017-2020 йилларда - Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳокими

      2020-2020 йилларда -  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантриш агентлиги директори

      2020 йилдан - ҳ.в - Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиг

    • Лавозим мажбуриятлари

      АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ:

      • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
      • Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Агентликка қонун ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил қилиш;
      • Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижро этилиши жараёнини танқидий жиҳатдан ва чуқур таҳлил қилиш;
      • Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқларини бажариш;
      • Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил қилиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, марказий аппарат ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ тогапириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
      • «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш чораларини қабул қилиш, шунингдек, ҳуқуқий амалиёт ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг юзага келишига сабаб бўлувчи омиллар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф қилиш;
      • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан тушаётган мурожаатларнинг ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ишлашни ташкил қилиш, уларнинг фаолиятида Агентлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирокини таъминлаш;
      • давлат сири ва махфий маълумотлар сирасига кирадиган маълумотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
      • Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларининг Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ тушиши ва ишлатилишини назорат қилиш;
      • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган шартномалар ва битимлар тузиш;
      • Жамғарманинг муқаддам берилган маблағлари бўйича, шу жумладан, шартнома шартларини қайта тузиш ва узайтириш бўйича қарорлар қабул қилиш;
      • зарур ҳолларда Агентлик тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартириш киритиш.
      • Агентлик директори қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.

  • Ражабов Шерзод Абдимуратович

    Ражабов Шерзод Абдимуратович

    Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари
    • Таржимаи хол

      2021 йил 15 февралдан:  Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари

      Туғилган йили: 26.01.1984 йил.

      Туғилган жойи: Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани 

      Миллати: ўзбек

      Маълумоти - олий: 2007 й. Термиз давлат университети, 2014 й. Тошкент давлат иқтисодиёт университети 


      Маълумоти бўйича мутахассислиги: иқтисодиёт тармоқлар бўйича, иқтисодчи

      Илмий даражаси: йўқ

      Илмий унвони: йўқ

      Қайси чет тилларини билади: рус тили

      Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа): йўқ

      Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим): йўқ

      Меҳнат фаолияти:

      2004-2008 йилларда - Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси марказлашган ҳисобхона 1-тоифали ҳисобчиси, етакчи иқтисодчиси, Халқ таълими бошқармаси мутахассиси

      2008-2009 йилларда - Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот таҳлил гуруҳининг 1-тоифали мутахассиси

      2009-2010 йилларда - Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёрдамчиси

      2010-2012 йилларда - Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Назорат мониторинг гуруҳи раҳбари

      2013-2016 йилларда - «Шаробсоз» ижодий маркази - масъулияти чекланган жамияти бош мутахассиси

      2016-2017 йилларда - «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси режалаштириш бўйича техниги, режалаштириш бўйича кичик мутахассиси, Бозор конъюнктурасини ўрганиш ва экспорт бошқармаси бош мутахассиси,

      2017-2018 йилларда - «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси Бошқарув раисининг ёшлар бўйича маслаҳатчиси, Тармоқни ривожлантиришни стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи

      2018-2019 йилларда - «Ўзшаробсаноат» акциядорлик жамияти Стратегик ривожлантириш, таҳлил қилиш ва лойиҳаларни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи, Саноат узумчилиги ва бошқа хом-ашё базасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

      2019-2020 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узумчиликни ривожлантириш ва инновацияларни жорий этиш бўлими бошлиғи

      2020-2020 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг директор ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчиси

      2020-2021 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Ресурс тежовчи технологияларни жорий қилиш ва рақамлаштириш бўлими бошлиғи

      2021 й.  -  ҳ.в - Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари

    • Лавозим мажбуриятлари
      АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ:

      • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
      • Агентлик директори вақтинча ўрнида бўлмаган ҳолларда унинг вазифаларини бажариш;
      • Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита раҳбарлик қилиш, бўлинмаларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш
      • Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқларини ижро этиш;
      • директорнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
      • Агентликнинг саноатбоп узумчилик, виночилик, алкоголь ва тамаки соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш, ушбу соҳада қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни директорга киритиш;
      • «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг юзага келишига сабаб бўлувчи омиллар ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф қилиш
      • давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирадиган маълумотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
      • Директор ўринбосарлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширадилар.

  • Вакант

    Соҳага инновацияларни жорий қилиш бўйича директор ўринбосари
    • Қабул кунлари

      Ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари

    • Қабул вақти

      10:00 дан 18:00 гача