АКТ Масаласи

Бўлим фаолиятининг асосий йўналишлари

  • Агентликда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш бўйича комплекс дастурларни амалга оширишда иштирок этиш; 
  • Агентликда ахборот инфратузилмасининг барқарор ишлаши ва ривожланишини таъминлаш;
  • Агентликда янги ахборот дастурларини жорий қилиш ва дастурларни узлуксиз ишлашини таъминлаш;
  • инновация асосида ахборот маконини шакллантириш, Агентликда ахборот муносабатларининг сифати ва самарадорлигини ошириш;
  • ахборот-коммуникация технологияларини ва дастурий маҳсулотларни Агентлик таркибий бўлинмалари фаолиятига кенг жорий этиш бўйича чораларни амалга ошириш;
  • замонавий ахборот технологиялари, тизимлари ва дастурий таъминотлардан фойдаланган ҳолда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг айланмаси ҳажмларини мониторинг ва назорат қилиш бўйича ахборот тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; 
  • “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этишда давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этиш; 
  • Агентликда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимларини ривожлантириш бўйича комплекс дастурларни амалга оширилишини таъминлаш;
  • Агентлик расмий веб-сайтида ва Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталида очиқ маълумотлар тўпламларини жойлаштириш ва белгиланган муддатларда янгилаб бориш; 
  • соҳада ахборот хавфсизлиги сиёсатини таъминлаш.

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга доир норматив ҳуқуқий хужжатлар




Боғланиш учун алоқа каналлари
Манзил: Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 6-уй
Телефон: +99871 244 50 54
E-mail: ict@alcotobacco.uz