Экспорт салоҳияти
Агентлик ҳамда соҳа корхоналари томонидан ташқи иқтисодий фаолият йўналишида амалга оширилаётган ишлар
Агентлик ташкил этилгандан кейин, соҳада экспорт йўналишида, 2020 йилда 45,6 млн. долларлик маҳсулот экспортга жўнатилди ёки прогноз кўрсаткичи 192 фоизга бажарилди.
Агентлик мутахассислари томонидан соҳа корхоналари илан ҳамкорликда 2021 йилда соҳа миллий маҳсулотлари захираси қайта хатловдан ўтказилиб, аниқланган экспортбоп маҳсулотларни экспортга йўналтириш натижасида, 2021 йилда қарииб 140 та корхона экспорт фаолиятига жалб этилиб, улар томонидан 56,8 млн. долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди. Бу кўрсаткичлар режага нисбатан 125 фоизга кўп бўлиб, 2020 йил режасига нисбатан 2,4 баробарга ошганидан далолат беради.
Шу билан бирга, экспорт географияси дунёнинг 30 та давлатини қамраб олиб, Литва, Эстония, Италия, Чехия, Корея, Ироқ, Туркия, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Ҳиндистон, Мўғўлистон, Исроил ва Испания давлатлари каби янги бозорлар ўзлаштирилди.
Агентлик ўз фаолиятини бошлаганига эндигина 1 йил бўлганига қарамасдан, соҳани тубдан такомиллаштиришга қаратилган, экспорт ҳамда валюта тушумини янада ошириш мақсадида, экспорт қилинган хар бир литр табиий вино маҳсулоти учун давлат бюджетидан 5000 сўм миқдорида субсидия бериш ва шу йўл билан экспорт манфаатдоригини оширишга қаратилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5200 сонли қарорида ўз аксини топди.
Агентлик томонидан алкоголь ва тамакичилик соҳалари чуқур таҳлил қилиниб, республиканинг маҳсулот ишлаб чиқариш қувватлари, янги ишга тушириладиган лойиҳаларнинг экспорт имкониятлари ҳамда заҳира манбаларидан келиб чиқиб 2022-2026 йилларга мўлжалланган соҳани ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди.
Бунга кўра 2022 йил учун соҳа экспорт режаси 70,0 млн доллар, 2021 йил режасига нисбатан 154 фоизга кўп қилиб белгиланди. Агентликнинг стратегиясига асосан, 2026 йилга келиб соҳанинг экспорт салоҳиятини
92,0 млн. долларга, ёки 2020 йилга нисбатан қарийб 4 баробарга ошириш режалаштирилган.
Хўраки ва майизбоп узум экспортини амалга оширган давлатлар тўғрисидаги маълумот
2020 йил якуни бўйича
№ |
Давлат номи |
Экспорт миқдори, млн. долл. |
Экспорт ҳажми, минг тонна |
1. |
Хитой |
1 267,3 |
456,3 |
2. |
Чили |
1 049,3 |
745,8 |
3. |
АҚШ |
1 048,9 |
434,6 |
4. |
Перу |
992,1 |
416,2 |
5. |
Италия |
834,9 |
455,9 |
6. |
Голландия |
834,6 |
321,1 |
7. |
Туркия |
671,9 |
471,3 |
8. |
Жанубий Африка |
644,9 |
390,5 |
9. |
Испания |
476,4 |
195,2 |
10. |
Австралия |
473,7 |
166,2 |
11. |
Гонконг (Китай) |
377,1 |
208,3 |
12. |
Ҳиндистон |
315,7 |
204,9 |
13. |
Мексика |
277,0 |
197,1 |
14. |
Миср |
236,2 |
103,9 |
15. |
Ўзбекистон |
181,2 |
188,1 |
16. |
Афғонистан |
178,8 |
118,4 |
17. |
Греция |
151,0 |
84,7 |
18. |
Бразилия |
109,1 |
49,3 |
19. |
Эрон |
105,9 |
87,7 |
20. |
Германия |
101,2 |
38,4 |