Инвестициялар
Агентликнинг инвестиция соҳасидаги асосий вазифалари:
-
виночилик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, шунингдек соҳани ривожлантиришга йўналтирилган комплекс дастурларни амалга ошириш;
-
виночилик хом ашё базасини мустаҳкамлашга ва саноатбоп токзорлар плантацияларини кенгайтиришга, виночилик корхоналарини комплекс модернизациялашга, замонавий ресурс тежовчи технологияларни жорий этишга ҳамда виночилик соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашиш;
-
маҳаллий вино тайёрловчиларнинг халқаро миқёсда рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек соҳага инвестицияларни жалб этишда узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш, бунда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари билан биргаликда тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилишда тармоқ корхоналарига кўмаклашади, шунингдек, узумчилик маҳсулотлари ташқи бозори конъюнктурасини ўрганади, маҳаллий узумчилик маҳсулотларини оммалаштириш ва тармоқ маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
-
ўзбек виноларининг миллий брендини яратиш ва уни жаҳон бозорларида кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш;
-
янги яратилаётган ўзбек миллий виночилик бренди маҳсулотларини тарғиб қилиш мақсадида Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида энотуризм йўналишларини йўлга қўйиш.
-
республикада узумчилик соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан хорижий корхоналар вакиллари, салоҳиятли инвесторлар, экспертларни яқиндан таништириш чораларини кўриш.
-
ҳудудларда тегишли инфратузилмага эга бўлган «Энотуризм» фаолиятини йўлга қўйиш учун салоҳиятли тадбиркорларни жалб этиш.
-
республикада ишлаб чиқарилган виночилик маҳсулотларини ўзбек бренди остида оммалаштириш мақсадида хорижда «Ўзбекистон винолари» савдо тармоқларини ташкил этиш чораларини кўриш каби вазифалар амалга оширилади.
Соҳани Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва виночилик кластерларини ривожлантириш борасида Агентлик томонидан амалга оширилаётган ишлар.
Мамлакатимизда узумчиликни янада ривожлантириш, узум етиштириш, уни қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича кластер тизимини йўлга қўйиш, алкоголь бозорини тартибга солишнинг самарали механизмларини кенг жорий этган ҳолда республикани сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, соҳанинг экспорт салоҳиятини кучайтириш, инвестицион жозибадорлигини ошириш, шунингдек, виночилик туризмини (энотуризм) ривожлантириш мақсадида, бир қатор ишлар олиб борилмоқда, хусусан:
-
узум етиштиришга ихтисослаштириш учун қулай ҳудудларда энг мақбул майдонлар ажратилмоқда;
- узумчиликни йирик майдонларда, кластер ва кооперация усулида етиштириш орқали соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш, узумни сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш рағбатлантирилмоқда;
- маҳаллий узум навларининг миллий брендларини яратиш ва янги бозорларга чиқиш орқали экспортни кенгайтириш борасида кенг салмоқли ишлар бажарилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни Давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5200-сон қарори юзасидан амалга оширилаётган ишлар:
- 2022 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ишлаб чиқарилган узум ва мева-резаворлардан тайёрланган табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва кўпикланадиган винонинг
1 далига акциз солиғи 1 сўм этиб белгиланади; - тижорат банклари 10 йил муддатга (5 йиллик имтиёзли давр билан) 3 фоиздан кўп бўлмаган маржа билан тижорат кредити ажратади;
- 2021 йил 1 августдан 2024 йил 1 январгача бўлган муддатда импорт қилинаётган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган узумчилик ва виночилик соҳасида қўлланадиган хом ашё, ускуналар, махсус техникалар, эҳтиёт қисмлар, шунингдек, эман бочкалар ва зангламайдиган сиғимлар (йиғилмаган ва тайёр шаклда) ҳамда уларнинг бутловчи қисмлари божхона божидан озод этилади;
- Алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга туристларни жалб қилиш учун туроператорларнинг йўналиш дастурларига корхонага тегишли дегустация ҳудудлари киритилишини ташкиллаштиради;
- Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги халқаро маркетинг компанияларини жалб қилган ҳолда маҳаллий хўраки узум навлари, майиз ва табиий винонинг миллий бренд сифатида Хитой, Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Европа давлатлари ва бошқа мамлакатларга экспортини ташкил этиш мақсадида ҳар бир ҳудудда салоҳиятли экспортёрларни аниқлаб, уларнинг маҳсулот етиштирувчилар билан ўзаро ишонч ва шартномавий муносабатларга асосланган тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда.
Соҳа ривожига ажратиладиган субсидиялар:
- Яратилаётган ҳар 10 гектар ер майдонидаги техник навли узум плантацияларига сув чиқариш учун бурғулаш қудуғи, суғориш учун дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув чиқариш учун насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
- Техник навли узум плантацияларида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш ишларини лойиҳалаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир лойиҳага 10 миллион сўмгача миқдорда;
- Аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда жойлашган
10 гектардан кам бўлмаган лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларда мевали боғлар ва хўраки, кишмишбоп узум плантацияларини ташкил этиш учун қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси (қуёш, сув, шамол) билан таъминлаш ускуналарини сотиб олиш харажатларнинг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда; - Маҳаллий шароитда «in-vitro» усулида етиштирилган ҳар бир дона хўраки, кишмишбоп ток кўчати ва пайвандтагли ток кўчати учун 5 минг сўм миқдорида;
- Маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан экспорт қилинган ҳар бир литр узум ва мева-резаворлардан тайёрланган табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ҳамда бренди учун 5 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;
- Узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона шпалерга 15 минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
- Майиз қуритиш ва қадоқлаш линиялари ҳамда виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, бироқ 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади.
Маҳсулотларни экспорт қилишда логистика учун ажратиладиган субсидиялар:
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги Ўзбекистон билан чегарадош бўлмаган давлатларга экспорт ишлари амалга оширилган тақдирда, экспорт қилинган махсулотлар транспорт харажатларининг 50% ни қоплайди.