Улгуржи савдо фаолияти
Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятига лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар
- а) ариза;
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, СТИР, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга оширишга омбор биноларнинг юридик манзиллари, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;
- б) алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган бинога нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат ёки ижара шартномасининг нусхаси;
- в) шакллантирилган устав фонди миқдори тўғрисида далолат берувчи ҳужжат нусхаси
Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолияти Лицензия талаблари ва шартлари
-
а) алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш;
-
б) алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинога эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган бўлиши);
-
в) Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизимини ишлатиш;
-
г) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграциялашган электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш;
-
д) алкоголь маҳсулотларини олиб кириш ҳамда сотишга доир чекловларга риоя қилиш, шунингдек, йиллик лицензия тўловини тўлаш;
-
е) устав фондини базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда пул маблағи кўринишида шакллантириш;
-
ж) алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланишга ва (ёки) умумий овқатланиш корхоналари орқали чакана сотиш учун хабарномалар реестрига киритилмаган юридик шахсларга сотишга йўл қўймаслик, маҳаллий пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий винолар бундан мустасно;*
-
з) алкоголь маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш тартибларига риоя этиш;*
-
и) алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти учун лицензияга эга бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини (бундан табиий винолар мустасно) сақлаш ва сотиш, бундан импорт қилинган алкоголь маҳсулотларини сақлаш ва сотиш мустасно.*