Субсидия
Cубсидия бериш учун асос бўлган қонунчилик ҳужжатлари:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5200-сон қарори;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида” 95-сон қарори;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 753-сон қарори.
Субсидия берилиши:
субсидия – бу
а) яратилаётган ҳар 10 гектар майдондаги узум ва мевали боғлар плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш мақсадида насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо
120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тегишли далолатномасига асосан;
б) янги интенсив боғ ва токзорларда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш ишларини лойиҳалаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир лойиҳага 10 миллион сўмгача;
в) аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда жойлашган 10 гектардан кам бўлмаган лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларда узум ва мевали боғлар плантацияларини ташкил этиш учун қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси (қуёш, сув, шамол) билан таъминлаш ускуналарини сотиб олиш харажатларнинг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
г) маҳаллий шароитда «in-vitro» усулида етиштирилган ҳар бир дона ток кўчати ва пайвандтагли ток кўчати учун 5 минг сўм миқдорида;
д) маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан экспорт қилинган ҳар бир литр узум ва мева-резаворлардан тайёрланган табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ҳамда бренди учун 5 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;
е) узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона шпалерга 15 минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
ё) виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, бироқ 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериладиган маблағ.
Субсидияларнинг берилиши:
- юридик шахс мақомига эга бўлган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига.
Субсидия олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар:
-
Агентликка субсидия ажратиш учун белгиланган намунадаги ариза;
-
Туман ишчи гуруҳининг ижобий ҳулосаси.
-
Пудрат ташкилоти (ҳамкор ташкилот) билан тузилган шартнома;
-
Лойиҳа-смета ҳужжатлари;
-
Ишлар якунланганлиги тўғрисида пудрат ташкилоти ва талабгор ўртасида имзоланган далолатнома ва ҳисоб-фактура нусхаси;
Ажратилган субсидия маблағлари миқдорлари:
2021 йилда Республика худудларидаги талабгорларга янги токзорлар барпо қилиш учун ўрнатилган артезиан қудуғи, жорий қилинган томчилатиб суғориш тизими ҳамда узум кўчатларини шпалерга қўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида жами 11 510,6 млн. сўм, шундан 868,1 гектар майдондаги томчилатиб суғориш тизимлари жорий қилинганлиги учун 7 852,4 млн. сўм, 22 дона артезиан қудуқлари учун 2 639,6 млн. сўм, 67 907 дона ўрнатилган шпалерлар учун 1 018,6 млн. сўм.
2019-2021 йиллар давомида Агентлик жамғармаси томонидан республика худудларидаги талабгорларга янги токзорлар барпо қилиш учун ўрнатилган артезиан қудуғи, жорий қилинган томчилатиб суғориш тизими ҳамда узум кўчатларини шпалерга қўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ажратилган субсидия маблағлари тўғрисида
Йиллар |
Талабгорлар сони |
Ажратилган субсидия маблағлари, |
жумладан: |
|||||
Томчилатиб суғориш тизимлари учун |
Қудуқ/насос станциялари учун |
Янги токзорларни шпалерга кўтариш учун |
||||||
гектар |
млн. сўм |
сони |
млн. сўм |
дона |
млн. сўм |
|||
Жами: |
161,0 |
69 985,1 |
5 552,1 |
45 726,4 |
194,0 |
23 240,0 |
67 907,0 |
1 018,6 |
2019 |
48 |
25 074,3 |
1 754,4 |
14 035,2 |
92,0 |
11 039,1 |
|
|
2020 |
90 |
33 400,1 |
2 929,6 |
23 838,8 |
80,0 |
9 561,3 |
|
|
2021 |
23 |
11 510,6 |
868,1 |
7 852,4 |
22,0 |
2 639,6 |
67 907,0 |
1 018,6 |