Илм-фан ва кучатчилик

Илм-фан, ҳалқаро ҳамкорлик ва кўчатчилик

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Геномика ва биоинформатика маркази билан 

  • а) узум навларини - регистрация қилиш, генетик ресурсларни назорат қилиш, кўчатларни экспорт ва импорт қилишда идентификация қилиш (аниқлаштириш), оригинаторларнинг авторлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш имконияти яратиш учун “Асосий узум навларининг қатъий генетик ва морфологик характеристикаларига жавоб берувчи ДНК реестри (паспорти)ни яратиш” лойиҳаси; 
  • б) ҳосилдорлиги юқори, сифатли, йирик мевали, уруғсиз, жуда эртапишар ва кечпишар, турли йўналишларда ишлатиш имконини берадиган узум гибридларини яратиш мақсадида “узумчилик селекциясига биотехнологик услубларни жалб қилиб, қимматли хўжалик белгиларига эга гибрид авлодларни олиш” лойиҳалари ишлаб чиқилди.
Фанлар Академияси Микробиология институти билан ток ўсимлигининг соғлом ўсишини ва ҳосилдорлигини оширувчи МИКРОБЛИ ЎҒИТ ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, ягона регламенти яратилди ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига тадбиқ қилинди.

Микробиология ИТИнинг виночиликда қўлланиладиган микроорганизмларининг саноат штаммлари “Курчатовский институт” МТМга топширилди. Секвенланган штаммлар хали Ўзбекистонга етиб келмаган. Шунингдек, Микробиология ИТИ билан вино тайёрловчи корхоналаримизда фойдаланилаётган спиртга чидамли, водород сульфид ажратувчи, юқори махсулли оқсилларни гидролиз қилувчи Ркацители 6, Саперави ачитқи (дрожжа)ларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича институт мутахассислар вино корхоналаримизни ўрганиб чиқишди. Якуний хулоса тайёрланмоқда.

Биофизика ва биокимё институти билан ВИНОНИНГ АЛКОГОЛСИЗ турини яратиш бўйича тадқиқот ишлари амалга оширилиб, алкоголсиз виночилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ягона ТЕХНОЛОГИК РЕГЛАМЕНТ ишлаб чиқилмоқда.

Ўсимликлар генетик ресурслари ИТИ, Академик М.М.Мирзаев номли БУваВ ИТИ, ТошДАУ олимлари билан ҳамкорликда “Иқлим шароитларининг ўзгариб бораётганлиги сабабли токзорлар барпо қилиш, агротехник ва бошқа тадбирлар бўйича ишлаб чиқилган тадбирларни қайта кўриб чиқиш, муҳокама қилиш ва янги агротехник тавсияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш (ер тайёрлаш, кўчатлар танлаш, экиш схемалари ва бошқалар) бўйича асосланган лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Ўсимликлар генетик ресурслари ИТИ билан ҳамкорликда Республикамиз узум плантацияларида экилаётган, давлат реестрига киритилмаган четдан интродукция қилинган 10 та техник узум навларини давлат реестрига киритиш тадбирларини амалга оширилмоқда.

Жиззах вилояти Зомин туманида “Узумчилик ўқув маркази” ДУК фаолияти йўлга қўйилиб, қишлоқ жойлардаги фермер хўжаликларида узумчилик назарияси ва амалиёти бўйича малака ошириш курслари дастурлари йўналишлари кенгайтирилди.

Бугунги кунда, республикадаги олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтлари профессор, доцент ва тажрибали педагогларини жалб қилган ҳолда республика ҳудудларидаги 450 та узумчилик хўжалиги ходимларига 48 соатлик ўқув-курслари ташкил этилди.

Ҳалқаро ҳамкорлик йўналишида.

1.png

Узумчилик соҳаси ривожланган Италия, Испания, Аргентина, Россия, Украина ва Молдова давлатларининг салоҳиятли илмий мусассасалари билан биргаликда In-vitro шароитида микроклонлаш услубида меристемадан олинган узум эксплантларини республикамизга пробиркаларда олиб келиш ва кўпайтириш мақсадида Агентлик хорижий давлатлар илмий тадқиқот институтлари, илмий муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб ҳамкорликда ишлар олиб бормоқда.

Агентлик ташаббуси билан узумчилик кластерларидан иборат ишчи гуруҳ Испаниянинг “Provedo” компанияси лабораторияси билан республикамизнинг тупроқ иқлим шароитларига мос 30 дан ортиқ янги узум нав ва пайвандтагларини стерилланган идишларда олиб келиш ва ин-витро шароитида кўпайтириш бўйича келишувларга эришилди;

Агентлик масъул ходимлари ва узумчилик кластерларидан иборат ишчи гуруҳ Испания давлатига ташрифи уюштирилиб, “Provedo” компаниясининг in-vitro лабораторияси билан бугунги кунда узумнинг машҳур саноатбоп, йирик уруғсиз хўраки ва совуққа чидамли пайвандтакларини стерилланган идишларда олиб келиш ва келгусида саноат усулида кўпайтириш мақсад қилиб олинди.

2.png3.png

  • Венгриянинг узумчилик, боғдорчилик ва энология илмий тадқиқот институти, Австриянинг Тадқиқот университети ва Олий   федерал коллежи ҳамда   Италиянинг Болонья ва Флоренция университетлари билан узумчилик ва виночилик соҳасида   кадрлар тайёрлаш, мутахассисларнинг малакасини   ошириш   ва ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш бўйича   келишувларга эришилди.
  • Микроклонлаш услубида меристемадан олинган узум эксплантларини республикамизга пробиркаларда олиб келиш ва   кўпайтириш мақсадида Венгрия, Италия, Испания ва Россия илмий муассасалари билан Агентлик бошчилигида   ташаббускорлар томонидан қатор келишувларга эришилди.

илм фан 4.png  Илм фан 5.png 

Жумладан, Россиянинг “Курчатовский институт” МТМ, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Алкоголь ва тамаки бозорини   тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича узоқ муддатли битим   имзоланди.

Маълумот учун: Келишувга мувофиқ 13 та маҳаллий автохтон узум навларининг геномларини секвенлаш мақсадида “Курчатовский институт” миллий тадқиқот марказига топширилди. Хозирги кунда юқоридаги узум навлари геномлари Марказ томонидан секвенланиб, Республикамизнинг Геномика ва биоинформатика Марказида систематикага туширилмоқда. Келажакда ушбу секвенлаш тизими орқали республикамиздаги мавжуд узум навларининг ДНК реестри (паспорти) яратилади.

Шунингдек, Микробиология ИТИ ва “Курчатовский институт” миллий маркази билан Микробиология ИТИ коллекциясида сақланаётган вино маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ишлатиладиган дрожжа лар Марказнинг лабораторияларида секвенлаш учун топширилди. Микробиология ИТИ томонидан ушбу дрожжа (ачитқи)лар имикробиологик ишловлардан ўтказилиб, қайтадан жўнатишга келишилди.

Шу билан бирга Микробиология ИТИ томонидан четдан импорт қилинадиган, хозирги кунда корхоналаримизда фойдаланилаётган спиртга чидамли, водород сульфид ажратувчи, юқори маҳсулли оқсилларни гидролиз қилувчи Ркацители 6, Саперави ачитқи (дрожжа)ларини республикамизда ишлаб чиқариш бўйича институт мутахассислари вино корхоналарини ўрганиб чиқишди.

«МАГАРАЧ» Узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтидаги 3 500 турдаги узум навлари рўйҳати олиниб, узумчилик ва селекция ишлари бўйича ҳамкорликдаги ишлар йўлга қўйилди.

(совуққа чидамли “Первенец Магарача”, “Рислинг Магарача”, “Цитронный Магарача”, “Подарок Магарача”, “Кефесия”, “Гранатовый Магарача”, “Красень” саноатбоп узум навлари ҳамда дунёда машхур, уруғсиз “Академик Авидзба” (Аватар) хўраки нави ва “Кобер 5 ВВ”, “SO4” пайвантаглари).

Молдова Республикаси Узум етиштирувчилар ва экспортчилар уюшмаси ва Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик институти билан Молдова селекциясига мансуб узум навларини пробиркаларда олиб келиш таклиф қилинди. “Витис Кожушна” тижорат ишлаб чиқариш фирмаси билан биргаликда пайвандтаглар ва пайвандустлар оналик токзорларини барпо қилиш, RxR SO4”, “RxR Kober 5BB”, “Ferkal” пайвандтаглари оналик майдонларини ташкил қилиш бўйича ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг октябрь ойида Агентлигимиз мутахассисларидан иборат делегация Австрия, Венгрия, Италия давлатларида хизмат сафарида бўлиб, узумчилик ва виночилик соҳаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

Жумладан, Италия давлатининг Эмилья-Романья муниципалитетига тегишли бўлган Тебано илмий-тадқиқот кластери фаолияти билан танишди. Мазкур кластерга 3 та ташкилот аъзо бўлиб, Қишлоқ хўжалиги экинлари илмий тадқиқот маркази (CRPVt), “Astra” компанияси ва Кўчатчилик фаолияти марказларидан (CAV) ташкил топган. Ушбу марказларнинг илмий тажрибасидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитига мос узумнинг бирламчи материаллари ва инвитро шароитидаги тўқималарни тайёрлашда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

(Маълумот учун: Тебано илмий-тадқиқот кластери Эмилья-Романья муниципалитетига тегишли бўлиб, 170 гектар тадқиқот майдонига эга. Марказда ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос қишлоқ хўжалиги экинлари ўрганилади, жумладан узумнинг 200 дан зиёд навлари оналик токзорлари жойлашган)

Шунингдек, “Astra” компанияси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги уюшмалари ва компанияларнинг буюртмаларига мувофиқ мева, узум ва сабзавот экинларининг иқлим ўзгаришига мослашувчанлиги, чидамлилиги, кимёвий препаратларнинг маҳсулотга таъсири, тупроқ унумдорлигини ошириш ва ҳосилдорликни кўпайтириш, ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича илмий изланишлар олиб боришда ҳамкорликда ишлашга келишилди.

(Маълумот учун: Компаниянинг кўчатчилик фаолияти маркази (CAV) Европа Иттифоқи ҳудудида фитосанитар ва сертификатлаш хизмат бўйича тан олинган муҳим ташкилотлардан бири ҳисобланади. Марказ томонидан вирус ва бактериядан холи сертификатланган бирламчи ўсимлик материаллари тайёрланади. Бир йилда 40 мингдан зиёд таҳлиллар ўтказилади. Ушбу бирламчи материаллар Италиянинг 2 та инвитро лабораторияси ва 24 та йирик кўчатчилик компаниялари томонидан вирусдан холи сертификатланган пайвандтаг ва кўчатларни кўпайтиришда фойдаланилади).

6.png  7.png

Чезена ҳудудида жойлашган Италиянинг йирик “Vivai Battistini” кўчатчилик компанияси билан ин витро шаротида узум кўчатларини тайёрлаш ва Ўзбекистонга етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди. Ушбу масала юзасидан компания томонидан таклиф ишлаб чиқиш ва ҳамкорлик йўналишларини аниқлашга келишилди.

Кўчатчилик йўналишида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5200-сон қарори имзоланиб, узумчилик соҳасини ривожлантиришни давлат сиёсати даражасига олиб чиқиш, кўчатчиликка алоҳида эътибор қаратиш, узумнинг дунёга машҳур уруғсиз, совуққа чидамли, эрта пишар навларини яратиш бўйича бир қатор топшириқ ва имтиёзлар берилди. 

Жумладан:

  • узумнинг ҳосилдорлиги юқори, совуққа ва касалликка чидамли ҳамда данаксиз янги навларини яратиш мақсадида Россия, Чили, Туркия, Италия, Испания, Болгария ва бошқа мамлакатларнинг илмий муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш,
  • Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази илмий-тадқиқот институтларининг ер майдонларида камида 500 гектар тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган, уруғсиз, совуққа чидамли, экспортбоп ва пайвандтагли узум кўчатларини етиштириш,
  • маҳаллий шароитда “in-vitro” усулида етиштирилган ҳар бир дона ток кўчати ва пайвандтагли ток кўчати учун 5,0 минг. сўм миқдорида субсидия маблағлари ажратиш белгиланди.

 Мазкур қарорда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида   Қишлоқ   хўжалигида билим ва инновациялар миллий   марказига   (AKIS)   Агентлик   жамғармаси ҳисобидан 10,0 млрд. сўм миқдоридаги беғараз маблағ   ўтказиб   берилди.

  Қибрай туманида “De Nova Agro” МЧЖ томонидан вируссиз, юқори ҳосилли,   йирик   мевали, уруғсиз, совуққа чидамли узум навларини   яратиш ишлари “IN-   VITRO”   лабораториясида йўлга қўйилмоқда. Натижада, 2023 йил баҳор   мавсумида  0,5 млн. дона   ҳамда 2024 йил   кузда 0,5 млн. дона кўчат етказиб   берилади.

  Жомбой туманида “Боғбон” МЧЖ томонидан лабораторияга 2 та   саноатбоп,  28   та   хўраки ва кишмиш ҳамда 2 та узум пайвандтаглари   муваффақиятли   киритилганлиги   аниқланди. 2023 йил баҳорда жами 100 минг   дона микроклонал   усулда кўпайтирилган   кўчатлар тайёрланади.

Нукус туманида “Agro firma champion” МЧЖ томонидан лабораторияга 22 та саноатбоп узум навлари, 43 та хўраки ва кишмишбоп узум навлари киритиш ишлари бошланган. МЧЖ томонидан 2024 йилда олиб келинган узум навлари ин витро шароитида микроклонал усулда кўпайтирилиб - 1,0 млн дона сертификатланган кўчатлар тайёрланади.

Қўрғонтепа туманида “IN VITRO TRADE” МЧЖ томонидан 10 гектар майдонда Украина, Россия ва Испаниядан келтирилган узум навлари ва пайвандтакларини ин-витро шароитида кўпайтирган холда кўчат тайёрлаш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ургенч туманида “BENE Fruits” МЧЖ томонидан лаборатория жиҳозлари Хитой ва Туркия давлатларидан келтирилиб ишга туширилди. Янги узум навлари ва пайвандтаглари Туркия давлатидан келтирилиб 2022 йил куз ойига кўчатлар тайёрланиши бошланди.

Яккабоғ туманида “Standard Сross Agro” МЧЖ томонидан 50 гектар замонавий кўчатхонада пайвандтаг ва пайвандустларнинг оналик токзорлари барпо қилинмоқда.

Қуйичирчиқ туманида “Bisness Garden Park” МЧЖ томонидан 10 гектар замонавий кўчатхонада пайвандтаг ва пайвандустларнинг оналик токзорларини барпо қилиш режалаштирилмоқда.

Самарқанд туманида “Oxalik oltin bogi mevasi” МЧЖнинг 50 гектар майдонда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган in-vitro лабораториясида Италия давлатининг “RAUSСEDO” компаниясидан келтирилиб экилган 13 хил турдаги саноатбоп (“Винус” (Vinus), “Ванесса” (Vanessa), “Лекмонд” (Lakemont), “Сувенир” (Souvenir), “Химрод” (Khimrod), “Ромулус” (Romulus) узум навларидан 2 млн. дона кўчатлар 2021 йилда тайёрланиб фермер ва кластер хўжаликларига етказиб берилди.