Дунё бўйича узум
Дунё бўйича узум
Дунё бўйича узум ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш
Ҳалқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти (ҲУВТ) маълумотларига кўра, дунёда токзорлар майдони 7,0—7,5 млн гектар даражасида барқарорлашди ва узум ишлаб чиқариш барқарор ўсиб, сўнгги йиллардайилига 60-70 млн. тоннани ташкил этмоқда.
Дунёда ишлаб чиқарилаётган узумнинг умумий миқдоридан 80- 90% вино, шарбат ва бошқа маҳсулотларга ишлов бериш учун ишлатилади, 10% гача узум янги истеъмол қилинади ва 5-6% қуритиш учун ишлатилади.
Узумни дунёда йўналиши бўйича тақсимланишини аниқлаш қийин, баъзи саноатбоп навларни янги истеъмол учун, кўпгина хўраки навларни шароб ишлаб чиқариш ва қуритиш учун фойдаланиш мумкин. Истеъмол қилиш учун аҳоли томонидан юқори талаб бўлган уруғсиз (кишмиш) навларини баъзи мамлакатларда виночиликда ишлатилади.
Буларнинг барчаси узум етиштириладиган майдонларнинг табиий хусусиятлари ва муъайян мамлакатда ривожланган анъаналар билан белгилаш мумкин. Мисол учун, Америка Қўшма Штатларининг асосий узум ишлаб чиқарувчи Калифорния штатида (92%) ҳосилнинг деярли ярми (45%) қуритиш учун энг яхши хом ашё бўлган уруғсиз (кишмиш) навлари ҳисобланади.
Туркия, Эрон ва Яқин Шарқ мамлакатларида анъаналар ва иқлим шароитлари туфайли узум асосан янги истеъмол ва қуритиш учун етиштирилади. Ғарбий Европанинг етакчи узум ишлаб чиқарувчи мамлакатлари (Франция, Италия ва Испания)да ассортиментнинг асоси шароб ишлаб чиқаришга йўналтирилган юқори сифатли саноатбоп навлардан иборат.
Дунёда хўраки узумларни саноат миқёсида фақат ўтган асрнинг 30-йилларидагина етиштириш бошланди. Ишлаб чиқариш 1940 йилда дунё бўйича 3 млн тоннага, 1965-йилда эса 6 млн тоннага етди. Ҳозирги кунда дунёда 7 млн тонна атрофида, шу жумладан, Европада — 4,1, Осиёда — 1,7, Америкада— 1,16, Африка ва Океанияда — 0,43 млн тоннагача узум ишлаб чиқарилади.
Узумнинг аксарият қисми Италияда 1,5 млн тоннагача, МДҲ мамлакатларида 1,0 млн тоннагача ва Туркияда 0,8 млн тонна етиштирилади. Греция ва Сурияда йилига 300 минг тоннагача, Франция, Болқон ярим оролидаги давлатлар, Руминияда йилига 200 минг тоннагача етиштирилади.
Жаҳонда ишлаб чиқарилган хўраки узумнинг 55% Осиё ва Африканинг қисман импорти билан ҳисоблаганда, асосан Европа мамлакатларида истеъмол қилинади. Дунё бўйича йилига ўртача аҳоли жон бошига 1,5—2 кг хўраки узум истеъмол қилинади. Италия ва Болгарияда 10-20 кг, Испания ва Венгрияда 5-10 кг. Франция ва Америка Қўшма Штатларда йилига аҳоли жон бошига 1 кг дан кам узум тўғри келади.
Узум ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг энг йирик давлатлари
№ |
Давлат номи |
Токзор майдони, минг гектар |
2021/2020 |
2021 |
1 |
Испания |
961 |
-0,6 |
13,1 |
2 |
Франция |
797 |
0,4 |
10,9 |
3 |
Хитой |
785 |
0,6 |
10,7 |
4 |
Италия |
719 |
0,8 |
9,8 |
5 |
Туркия |
431 |
-1,1 |
5,9 |
6 |
АҚШ |
405 |
-0,4 |
5,5 |
7 |
Аргентина |
215 |
-0,2 |
2,9 |
8 |
Чили |
207 |
-1,2 |
2,8 |
9 |
Португалия |
194 |
-0,4 |
2,7 |
10 |
Руминия |
190 |
0,0 |
2,6 |
11 |
Ўзбекистон |
181,6 |
10,1 |
2,1 |
|
Жами |
7 331 |
-0,2 |
100,0 |
Манбаа: www.oiv.int/ Ҳалқаро узумчилик ва виночилик ташкилотининг веб-сайти маълумотларидан фойдаланилди. 2020 йилдаги статистик маълумотлар.
2021 йилда республикамизда 1,7 млн тонна
узум етиштирилган. Ҳудудлар кесимида етиштирилган узум ҳажми:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 апрелдаги 01-03/1-220-сонли қарори 1-иловасига асосан Ўзбекистон аҳолиси узум маҳсулотлари учун йиллик истеъмол меъёри 17,5 кг қилиб белгиланган. 2021 йилда мамлакатимизда жами 1,8 млн тонна узум ҳосили йиғиштириб олинган бўлиб, аҳоли жой бошига истеъмол меъёрлари бўйича бир неча баробар кўп узум маҳсулотлари тўғри келмоқда. Бугунги кунда серқуёш Ўзбекистонда етиштирилган узум маҳсулотларининг бир қисми дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилиниб келинмоқда.