Кўргазмалар


Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда соҳа корхоналари иштироки таъминланган                  2021 йилда  бўлиб ўтган миллий ва халқаро кўргазмалар

       

1) 2021 йилнинг 11-12 март кунлари, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Made in Uzbekistan» халқаро кўргазмада Агентлик бошчилигида соҳа корхоналарининг иштироки таъминланди. Кўргазма доирасида Агентлик стендида соҳадаги 15 та экспортер корхоналарнинг 50 дан ошиқ экспортга йўналтирилган маҳсулотлари иштироки таъминланган бўлиб уларга:

- табиий винолардан қизил, оқ ва шампан винолари;

- мевали винолар: олча, бехи, анор винолари;

- бренди:VS (3 йиллик), VSOP (5-10 йиллик) XO (25 йиллик) олча, бехи ва анор мевалари дистиллятидан тайёрланган брендилар;

- пиво ва ароқ маҳсулотлари билан иштирок этилди.

Кўргазма доирасида вино маҳсулотлари экспорти учун қўшни давлат билан 2 млн. долларлик экспорт шарномаси имзоланди.

2)  2021 йилнинг 5-7 апрель кунлари, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Иннопром-2021» халқаро саноат кўргазмасида Агентлик ва соҳа корхоналари муносиб иштирок этдилар.

Агентлик стендида соҳадаги 15 та экспортер кохоналарнинг  50 дан ошиқ экспортга йўналтирилган маҳсулотлари иштироки таъминланган бўлиб уларга:

- табиий винолардан қизил, оқ ва шампан винолари

- мевали винолар: олча, бехи, анор винолари

- бренди:VS (3 йиллик), VSOP (5-10 йиллик) XO (25 йиллик) олча, бехи ват анор мевалари дистиллятидан тайёрланган брендилар.

- пиво ва ароқ маҳсулотлари билан иштирок этилди.

Кўргазма иштирокчилари учун соҳа миллий маҳсулотлари саналган табиий қизил, оқ ва шампан виноларининг дегустацияси ўтказилди.

3) Агентлик ва соҳа корхоналари 2021 йилнинг 12-16 апрель кунлари,
Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлиб ўтган «ПРОДЭКСПО-2021» Халқаро озиқ-овқат саноати ва ишлаб чиқарувчилари кўргазмасида муносиб иштирок этди. Соҳа корхоналари Халқаро озиқ-овқат саноати ва ишлаб чиқарувчилари «Продэкспо-2021» кўргазмасида иштироки таъминланди.

Кўргазма очилиши доирасида Россия Федерацияси Ҳукумати аъзоси, Россия Федерацияси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, агросаноат ва озиқ-овқат Қўмитаси раиси Сергей Герасимович Митин бошчилигидаги хукумат делегацияси Агентлик стендига ташриф буюрди, унга Ўзбекистонда соҳа ривожи йўлида олиб борилаётган ишлар, ислоҳотлар хақида маълумот берилди.

Агентлик вакиллари «Евроосиё эногастрономик туризми» номли биринчи Халқаро Конгрессда иштирок этдилар. Агентлик вакиллари томонидан «Ўзбек виноси ренессанси ва унинг келгусидаги экспорт салоҳияти» тўғрисида маъруза ўқилди.

«Продэкспо-2021» кўргазмаси доирасида соҳа корхоналари, XXIII-дегустация халқаро танловида, ҳамда Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
«2021 йилнинг энг яхши маҳсулоти» танловида, шунингдек «Евросиё спиртли ичимликлари» халқаро танловида иштирок этдилар.

Ўзбекистон маҳсулотлари ўзининг юқори сифатда эканини яна бир бор тасдиқлаган ҳолда, жами 10 та мукофотни, жумладан 3 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медаллари ва 1 та дипломни қўлга киритди.

 

4)  2021 йилнинг 8-12 июнь кунлари, Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” маҳсулотлар миллий кўргазма залини “show room” ташкил этилган бўлиб, ушбу кўргазма доирасида  Агентлик соҳадаги экспортга йўналтирилган маҳсулотларини намоиш этиш мақсадида, Агентлик учун ажратилган маҳсус 36 кв.м. жойда соҳанинг миллий маҳсулотлари, шу жумладан вино, коньяк, ароқ-ликёр ва пиво маҳсулотлари тақдим этилди.

5)  2021 йилнинг 5-8 июль кунлари, Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган «Иннопром-2021» халқаро саноат кўргазмасида Агентлик ва соҳа корхоналарининг муносиб иштироки таъминланди.

Кўргазма доирасида Агентлик стенди ташкил этилган бўлиб унда соҳадаги
15 та экспортер корхоналарнинг 50 дан ошиқ экспортга йўналтирилган маҳсулотлари намоиш этилиб улар қаторига:

- табиий винолардан қизил, оқ ва шампан винолари;

- мевали винолар: олча, бехи, анор винолари;

- бренди: VS (3 йиллик), VSOP (5-10 йиллик) XO (25 йиллик) олча, бехи ва анор мевалари дистиллятидан тайёрланган брендилар;

- пиво ва ароқ маҳсулотлари билан иштирок этилди.

Екатеринбург шаҳридаги “Винотека” савдо тармоғида соҳанинг миллий маҳсулотлари: кизил, оқ ва шампан винолари дегустацияси ўтказилди.

6)  2021 йилнинг 27-29 июль кунлари, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар халқаро кўргазмада Агентлик бошчилигида соҳа корхоналарининг иштироки таъминланди.

Кўргазмада Агентликнинг стенди намойиш этилиб, унда соҳанинг 4 та етакчи корхонаси томонидан 30 дан ортиқ янги, экспортбоп ва рақобатбардош маҳсулотлари тақдим этилди.

7) 2021 йилнинг 6-7 август кунлари, Туркманистон Республикасининг Туркманбоши шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви доирасидаги Марказий Осиё мамлакатлари миллий маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтиб, унда Агентлик стендида вино, коньяк ва алкоголли ичимликларнинг энг яхши намуналари намойиш этилди.

8) 2021 йил 13-сентябрь куни, Тошкент шаҳрида Туркманистон Президенти Г.Бердимуҳамедовнинг давлат ташрифига тайёргарлик кўриш доирасида Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссиясининг 16-мажлиси бўлиб ўтди.

2021 йилнинг 13-14 сентябрь кунлари ҳукуматлараро комиссия йиғилиши доирасида «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилган бўлиб, Агентлик стендида соҳа маҳсулотларидан вино, коньяк ва алкоголли ичимликларнинг энг яхши намуналари намойиш этилди.

9)  Туркманистон Президенти Г. Бердимуҳамедовнинг 2021-йил 4 5-октябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи доирасида  Тошкент шаҳрида ўтказилган «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар кўргазмасида соҳа корхоналарининг иштироки таъминланди.

Агентлик томонидан Туркманистон делегацияси иштирокчилари учун миллий маҳсулотлар хисобланган табиий винолар дегустацияси ташкил этилди.