Вино туризми

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш
агентлигининг ҳамкорликдаги туристик манзиллар ва агротуризм объектлари ҳақида маълумот

    Вино туризмини ташкил этиш бўйича чет эл тажрибасидан келиб чиққан ҳолда бугунги кунда виночилик корхоналарида туризмни ривожлантириш йўналиши бўйича, "Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати"   АЖ, "Тошкентвино комбинати" ЧЭИИ АЖ, "Шахрисабз вино-ароқ" AЖ, "Урганч шароб" AЖ, "Шохруд" AЖ, "Султон шарбати" МЧЖ,   "Боғизағон" МЧЖ, "Фергана Франц" ҚК МЧЖ ҳамда янги ташкил этилган кичик виночилик билан шуғуланувчи "Обод Конкор" МЧЖ корхоналарида дегустация ҳудудларини ташкил этиб, ушбу масканларга   келган сайёҳлар Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Бухоро ва Фарғона вилоятларининг   табиати, тарихи ва виночилик соҳасидаги афсона ва анъаналар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўладилар.   Шунингдек, вино хўжалиги бўйлаб экскурсия давомида қизил ва оқ вино маҳсулотларини таътиб кўриш   мумкин. Сайёҳлар вино маҳсулотларини қайси турдаги    таомлар   билан истеъмол қилиш ва турли қизиқарли жараёнлар билан таништирилади.

 

Юртимизга ташриф буюрадиган хорижий меҳмонлар ҳамда маҳаллий сайёҳларни ташриф буюриши туризмнинг янгича йўналишларидан баҳраманд бўлишига, ички туризмни янада ривожлантиришга хизмат қилади. 


ВИНО ТУРИЗМИ КОРХОНАЛАРИ РЎЙХАТИ

Тошкент шаҳри

1

"Тошкентвино комбинати" ЧЭИИ АЖ

 

Тошкент вилояти

2

"Хакор" МЧЖ

3

“Обод Конкор” ФХ

 

Самарқанд вилояти

4

"Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати" АЖ

5

"Боғизағон" МЧЖ

 

Қашқадарё вилояти

6

“Шахрисабз вино-ароқ” АЖ

 

Сурхондарё вилояти

7

"Султон Шарбати" МЧЖ

 

Хоразм вилояти

8

“Урганч шароб” АЖ

 

Бухоро вилояти

9

"Шохруд" АЖ

 

Фарғона вилояти

10

"Фергана Франц" МЧЖ ҚК